Лондонда Ўзбекистон ҳафталиги бўлиб ўтди

Май 12, 2026. 15:25 • 2 дақ

83
Лондонда Ўзбекистон ҳафталиги бўлиб ўтди

ЛОНДОН, 13 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Британиядаги Вестминстер университети ҳамда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ҳамкорлигида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Лондонда бўлиб ўтган тадбирлар “Global Uzbekistan Festival” лойиҳаси доирасида ўтказилди. Унда халқаро академик ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар илгари сурилди, шунингдек таълим дастурлари ва спорт тадбирлари ташкил этилди.

Вестминстер университети ректори, профессор Питер Бонфилд Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, олий таълим тизимидаги ўзгаришлар ва халқаро стандартларга жавоб берадиган янги олий таълим муассасалари ташкил этилишини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек ўқинг

Дастур доирасида иштирокчиларга Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, миллий анъаналари ва мамлакатдаги замонавий ўзгаришлар ҳақида тақдимотлар намойиш этилди. Шунингдек, таълим ва гуманитар ҳамкорлик масалаларига бағишланган очиқ мулоқотлар ва давра суҳбатлари бўлиб ўтди.

Тадбирнинг спорт қисми ёшлар ўртасида дўстона мусобақалар ва жамоавий ўйинларни ўз ичига олди. Бу эса ўзаро англашув ва маданий алмашинув муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш