Польшанинг Торун шаҳрида XI Осиё халқаро конгресси бўлиб ўтди
Май 25, 2024. 13:51 • 46 сония
• 157
ВАРШАВА, 25 май. /"Дунё" АА/. Польшанинг Торун шаҳрида "Осиёдаги халқаро муносабатларнинг ўзгарувчан динамикаси" мавзусида XI Осиё халқаро конгресси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Польшада аккредитациядан ўтган дипломатик корпус раҳбарлари, ушбу мамлакат вазирлик ва идоралар вакиллари, Осиё мамлакатлари бўйича олим ва экспертлар, олий ўқув юртлари ректорлари, журналистлар, ва ишбилармонлар иштирок этди.
Уч форматда - стационар, гибрид ва онлайн форматда ўтказилган анжуман муҳокама панеллари ва вебинарларни ўз ичига олди.
Иштирокчиларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсат ва бизнес юритиш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилди. Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари таъкидланди.
Иштирокчилар мамлакатимизнинг улкан сайёҳлик салоҳияти ва мамлакат раҳбарияти томонидан туризмни ривожлантириш ҳамда тегишли инфратузилмани яратиш бўйича кўрилаётган амалий чора-тадбирлар билан танишдилар.
Шу йил 13 мартдан бошлаб йўлга қўйилган Варшава ва Тошкент ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновлар алоҳида урғуланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Буюк Британия билан янги авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда