Logo

Куала-Лумпур шаҳрида ўзбек миллий таомлари ресторани очилди

Май 01, 2025. 07:01 • 40 сония

884
Куала-Лумпур шаҳрида ўзбек миллий таомлари ресторани очилди

КУАЛА-ЛУМПУР, 1 май. /"Дунё" АА/. Малайзия пойтахти марказида жойлашган энг машҳур Петронас эгизак бинолар ёнидаги "Avenue К" савдо маркази ҳудудида ўзбек миллий таомлари ресторани очилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Avenue К" савдо марказининг иккинчи қаватида жойлашган ресторан ўзининг қулай жойлашуви, яратилган миллий меҳмондўстлик муҳити ва сифатли хизмати туфайли маҳаллий аҳоли ва хорижий мамлакатлар вакилларининг эътиборини ўзига тортмоқда.

Ушбу тамаддихонада ўзбекистонлик ошпазлар томонидан бир қатор миллий таомларимиз, салатлар ва тули ширинликлар тайёрланмоқда. Ўзбекистоннинг бой гастрономик туризм салоҳияти ташриф буюрувчиларда катта таассурот қолдирмоқда.

Мазкур муассасанинг очилиши икки мамлакат ўртасидаги туризм, маданият ва халқ дипломатияси соҳаларидаги алоқалар ривожланаётганидан далолатдир.

"Ўзбек-Андижон таомлари" номи остида очилган ушбу маскан Малайзия пойтахтида "Марказий Осиё ресторани"дан кейин очилган ўзбек миллий таомларини таклиф этувчи иккинчи шундай муассаса бўлди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш