Logo

ЖИДУда битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича "Бўш иш ўринлари ярмаркаси" ташкил этилди

Май 28, 2024. 11:50 • 2 дақ

1093
ЖИДУда битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича "Бўш иш ўринлари ярмаркаси" ташкил этилди

ТОШКЕНТ, 28 май. /"Дунё" АА/. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида (ЖИДУ) Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида "Карьера куни" (Бўш иш ўринлари ярмаркаси-2024) ташкил қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Карьера куни" тадбирини ташкил этишда "Chinvakil" логистика масъулияти чекланган жамияти асосий ҳамкор сифатида қатнашди.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад, университетимиз битирувчи талабаларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, шунингдек, йирик иш берувчи корхоналарга иқтидорли ва ёш мутахассисларни танлашда кўмаклашишдан иборатдир.

Унда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк, Марказий Осиё халқаро институти, "Ўзбекнефтгаз", "Enter engineering", "Huawei Tech Investment Tashkent" ва бошқа йирик иш берувчи ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Тадбир доирасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, унда таклиф этилган ташкилот ва муассасалар вакиллари университет битирувчилари ва талабаларини ўз корхоналаридаги афзалликлар ва меҳнат шароитлари, вақтинчалик ва доимий ишга жойлашиш учун кадрларга бўлган эҳтиёж билан таништирдилар.

Мазкур тадбир ЖИДУ томонидан бир неча йиллардан буён ўтказиб келинмоқда. Ярмарка давомида давлат ташкилотлари ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари университет битирувчилари ва талабалари орасидан ишга жойлашиш учун мутахассисларни танлашлари мумкин.

"Карьера куни" доирасида университетнинг кўплаб битирувчилари иш берувчилар билан суҳбат жараёнида вакант жойларга таклифлар олиши, юқори малакали ишчи кадрлар тайёрлашдан манфаатдор бўлган бир қатор давлат идоралари ва хусусий компаниялар ЖИДУ билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишлари мумкин.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш