Бразилия Олий суди собиқ президентни 27 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди
Сентябрь 12, 2025. 12:48 • 42 сония
• 43
ТОШКЕНТ, 12 сентябрь. /"Дунё" АА/. Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару 27 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар беряпти "Дунё" АА мухбири.
"BBC" маълумотига кўра, Бразилия Олий суди Жаир Болсонаруни 2022 йилги сайловларда мағлуб бўлганидан кейин ҳарбий тўнтариш уюштириш бўйича айбдор деб топганидан сўнг кўп ўтмай ҳукм чиқарди.Суд уни бешта модда, жумладан, жиноий ташкилотга раҳбарлик қилиш, демократик тартибни бузиш ва 2023 йил январида ҳукумат биноларига ҳужум қилишда иштирок этишда айбдор деб топди. Ҳукмни чиқариш учун ҳал қилувчи овозни судья Кармен Люсия берди ва собиқ президентнинг ҳаракатлари мамлакатнинг демократик институтларига таҳдид, дея баҳолади.
Жаир Болсонарунинг адвокатлари ҳукмни "бемаънилик" деб аташди ва халқаро судларга мурожаат қилишларини билдиришди. Уй қамоғида бўлган собиқ раҳбарнинг ўзи саломатлиги сабабли судда қатнашмади.
"BBC"сайтидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Ўзбекистон божхоначилари Жаҳон божхона ташкилоти семинарида қатнашди
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди