Logo

Мисрда Ўзбекистон билан ҳамкорликда аммофос ишлаб чиқариш заводи қурилади

Август 28, 2025. 06:58 • 38 сония

112
Мисрда Ўзбекистон билан ҳамкорликда аммофос ишлаб чиқариш заводи қурилади

ҚОҲИРА, 28 август. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида "Ўзкимёсанатлойиҳа" АЖ делегациясининг Мисрга амалий сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Делегация аъзолари Мисрнинг нуфузли саноат компанияларидан бири – "Polyserve Group" раҳбарияти билан биргаликда амалга оширилаётган аммофос ишлаб чиқариш заводи лойиҳасини жадаллаштириш ва ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари юзасидан музокара олиб борди.

Қўшма лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат ўғит ишлаб чиқариш соҳасидаги салоҳиятни ошириш, балки минтақавий озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигида барқарор ўсишни қўллаб-қувватлаш ҳамда экологик жиҳатдан самарали технологияларни татбиқ этишга ҳам хизмат қилади.

"Ўзкимёсанатлойиҳа" АЖ халқаро миқёсдаги бундай стратегик шериклик орқали Ўзбекистон кимё саноати салоҳиятини юксалтириш, янги ташқи бозорларга чиқиш ва илғор саноат инфратузилмасини шакллантириш борасида изчил саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш