Эрон компанияси Ўзбекистонда полиуретан хом ашёсидан маҳсулотлар ишлаб чиқаришга тайёр
Май 26, 2024. 11:47 • 44 сония
• 261
ТЕҲРОН, 26 май. /"Дунё" АА/. 21-25 май кунлари Эроннинг "Chemisan Chemical Co" компанияси бошқаруви кенгаши раиси Муҳаммал Хоссейн Араб бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида делегация аъзолари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган 16-Халқаро чарм пойабзал, атторлик, мўйна, жун ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар халқаро кўргазмаси доирасида "Ўзчармсаноат" уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Фарҳод Нурмухамедов билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида эронлик тадбиркорлар Ўзбекистонда полиуретан, полимер ва ЭВА хом ашёсидан турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга оширишга тайёрлигини маълум қилди. Музокаралар давомида ушбу йўналишда ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, ташриф давомида "Chemisan Chemical Co" компанияси вакиллари Тошкентда пойабзал ишлаб чиқарувчи "Bene Best" корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва "Ўзкимёсаноат" АЖ раҳбарияти билан полиуретан маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича учрашувлар ўтказилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси