Logo

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Эрон ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси билан Афғонистон йўналишидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

Август 15, 2025. 19:36 • 33 сония

824
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Эрон ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси билан Афғонистон йўналишидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 15 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Эрон ташқи ишлар вазири ёрдамчиси - Жанубий Осиё бўйича департаменти директори Муҳаммад Ризо Баҳромий билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Афғонистон йўналишидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик мавзулари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги мунтазам ва конструктив мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар ҳамда икки ва кўп томонлама форматларда мунтазам маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олдилар.

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш