Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Афғонистон йўналишидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар
Октябрь 22, 2025. 20:27 • 44 сония
• 764
ТОШКЕНТ, 22 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев кеча Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатлари билан ҳамкорлик департаменти директор ўринбосари Марк Клейтон билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда сиёсий-дипломатик ва савдо-иқтисодий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.
Турли даражадаги икки томонлама алоқаларнинг ўсиб бораётган динамикасига эътибор қаратилиб, ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга ўзаро қизиқиш билдирилди.
Шунингдек, томонлар хавфсизлик масалалари ва Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича икки томонлама ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни муҳокама қилдилар.
Учрашув конструктив руҳда ўтди ҳамда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида амалий мулоқотни янада ривожлантиришдан икки томоннинг ўзаро манфаатдорлигини яна бир бор тасдиқлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди