Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Остона шаҳрида ўтадиган ШҲТ ТИВ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади
Май 20, 2024. 16:01 • 44 сония
• 178
ТОШКЕНТ, 20 май. /"Дунё" АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг Остона шаҳрига ташрифи бошланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация 20-21 май кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлади, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Ахрор Бурханов ўзининг telegram каналида. – Ташриф давомида ШҲТ ТИВ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш ва икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган".
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибиятининг маълум қилишича, 16-19 май кунлари Остона шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг (МКК) навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибига ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши (20-21 май, Остона ш.) ва ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши (3-4 июль, Остона ш.) йиғилишларига тайёргарлик кўриш масалалари киритилди.
Йиғилишда асосий ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди ва келишиб олинди
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
ТИВда Тожикистоннинг юртимиздаги элчиси билан 2025 йил якунлари сарҳисоб қилинди