Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ҳиндистон компанияси раҳбари билан учрашув ўтказди

Октябрь 26, 2024. 18:45 • 30 сония

126
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ҳиндистон компанияси раҳбари билан учрашув ўтказди

ТОШКЕНТ, 26 октябрь. /"Дунё" АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Ҳиндистоннинг «Кришна Групп» компанияси раҳбари Асват Кумар Редди билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбир.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Ҳиндистон савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик ва уни янада мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Икки давлат ишбилармон доиралари ўртасидаги бизнес алоқаларни кенгайишига шарт-шароит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Асват Редди 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловларига тайёргарлик юқори даражада ташкил этилаётганини эътироф этди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш