Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Иордания элчиси ўзбек–иордания кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар
Ноябрь 20, 2025. 09:37 • 58 сония
• 80
ТОШКЕНТ, 19 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев бугун Иордания элчиси Демия Зуҳайр Ҳаддод билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар давомида томонлар ўзбек–иордания кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, сиёсий мулоқотни кенгайтириш, иқтисодий соҳада шерикликни мустаҳкамлаш, шунингдек, маданият, таълим ва гуманитар алмашинувлар йўналишидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси