Қирғизистон Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Январ 20, 2025. 17:08 • 2 дақ
• 1043
ТОШКЕНТ, 20 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Қирғизистоннинг янги тайинланган элчиси Дуйшонкул Чотоновни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Қирғиз Республикасининг янги тайинланган Элчиси Дуйшонкул Чотонов жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, –деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Шубҳасиз, мамлакатларимиз ўртасидаги қардошлик ришталари ҳар соҳада жадал ривожланиб бормоқда. Биз мисли кўрилмаган ютуқларга гувоҳ бўлмоқдамиз ва Ўзбекистон-Қирғизистон икки томонлама муносабатларининг тўлиқ салоҳиятига эришиш учун янада катта марраларга эришишни режа қилмоқдамиз. Жаноб элчига мамлакатимиздаги фаолияти давомида омад тилаймиз".
57 ёшли сиёсатчи ва дипломат Дуйшонкул Чотонов 2022-2024 йилларда Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Муса Жаманбаев ўрнига тайинланди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси