Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг Японияга ташрифи Либерал-демократик партия вице-президенти, мамлакатимиз билан Дўстлик лигаси раиси билан учрашувдан бошланди

Март 07, 2024. 09:12 • 35 сония

250
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг Японияга ташрифи Либерал-демократик партия вице-президенти, мамлакатимиз билан Дўстлик лигаси раиси билан учрашувдан бошланди

ТОШКЕНТ, 7 март. /"Дунё" АА/. Кеча ташриф билан Токио шаҳрига борган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Либерал-демократик партия вице-президенти, Япония парламентидаги Ўзбекистон билан дўстлик лигаси раиси Таро Асо билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистоннинг Япониядаги яқин дўсти, Либерал-демократик партия вице-президенти, Япония парламентидаги Ўзбекистон билан дўстлик лигаси раиси Таро Асо жаноблари билан учрашганимиздан ғоят мамнунмиз, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. — Шубҳасиз, халқ дипломатияси мамлакатларимизни янада яқинлаштиришда муҳим роль ўйнайди. Жаноб Асо ва унинг жамоасига Ўзбекистон-Япония алоқаларини ривожлантиришга кўрсатаётган доимий кўмаги учун миннатдорлик билдирамиз".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш