Ўзбекистон ТИВ раҳбари Токио шаҳрида Япония бизнес федерациясининг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик қўмитаси раиси билан учрашди
Март 07, 2024. 19:15 • 40 сония
• 177
ТОШКЕНТ, 7 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Токиода Япония бизнес федерациясининг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик қўмитаси раиси, Япония ташқи савдо кенгаши раҳбари, "Marubeni" корпорацияси бошқаруви раиси Кокубу Фумия ва бошқа етакчи компаниялар вакиллари билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Япония бизнес федерациясининг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик қўмитаси раиси, Япония ташқи савдо кенгаши раҳбари, "Marubeni" корпорацияси бошқаруви раиси Кокубу Фумия жаноблари ва етакчи компаниялар вакилларига тадбиркор доиралар ўртасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш имконияти учун миннатдорлик билдирамиз, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. — Биз алоқаларимизда улкан салоҳият борлигини таъкидлаб, уни биргаликда рўёбга чиқаришимиз зарурлигини қайд этдик. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бизнес алмашинувларни фаоллаштиришга тайёр".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди