Ўзбекистон ва Туркия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида 2023 йил якунларини сарҳисоб қилиб, 2024 йилга мўлжалланган режаларни кўриб чиқдилар
Январ 09, 2024. 09:59 • 49 сония
• 164
ТОШКЕНТ, 9 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан телефон орқали мулоқот чоғида 2024 йилга мўлжалланган режаларни муҳокама қилдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Ҳамкасбим, Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилишдан мамнунмиз, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларининг тобора кенгайиб бораётган кун тартибини муҳокама қилдик. Суҳбат чоғида 2023 йилнинг муваффақиятли якунларини сарҳисоб қилиб, 2024 йилга мўлжалланган режаларимизни кўриб чиқдик».
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 26-27 сентябрь кунлари Анқара шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Бахтиёр Саидов ва Ҳакан Фидан раислигида Ўзбекистон-Туркия стратегик режалаштириш гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Музокараларда икки томонлама ҳамкорликда эришилган ютуқлар сарҳисоб қилиниб, яқин ва узоқ муддатли мақсадлар белгилаб олинди.
"Дунё" АА архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди