Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ватикан Aпостол нунсийини қабул қилди

Октябрь 21, 2024. 20:02 • 28 сония

768
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ватикан Aпостол нунсийини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 21 октябрь. /"Дунё" AA/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Ватикан Aпостол Нунцийси, архиепископ Жованни д’Aниеллони қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ватиканнинг Ўзбекистондаги Aпостол Нунцийси, архиепископ Жованни д’Aниелло жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мамлакатимиз азалдан барча миллат ва эътиқод вакиллари тинч-тотув ва фаровон шароитда елкама-елка истиқомат қилаётган конфессиялараро ҳамжиҳатлик маскани бўлиб келган".

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Ватикан ўртасида 1992 йил 17 октябрда дипломатик муносабатлар ўрнатилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш