Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Филиппин компанияси делегациясини қабул қилди
Апрель 24, 2024. 18:39 • 40 сония
• 234
ТОШКЕНТ, 24 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Филиппиннинг "Liwayway Group" компанияси директорлар кенгаши асосчиси ва раиси Карлос Чан бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бугун Ташқи ишлар вазирлигида "Liwayway Group" компанияси директорлар кенгаши асосчиси ва раиси Карлос Чан жаноблари ва унинг жамоаси билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Филиппиндаги дўстларимизга мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирамиз. Шунингдек, Ўзбекистон-Филиппин ҳамкорлигининг кўплаб истиқболли йўналишларини муҳокама қилдик".
Эслатиб ўтамиз, ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 2017-2021 йилларда Ўзбекистоннинг Хитойдаги, бир вақтнинг ўзида ўриндошлик асосида Мўғулистон ва Филиппиндаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси сифатида фаолият юритган.
Анвар Илёсов олган сурат ("Дунё" АА)
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
ТИВда Тожикистоннинг юртимиздаги элчиси билан 2025 йил якунлари сарҳисоб қилинди
ТИВ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Ташқи ишлар вазирлигида “Ўзбекистон ёш дипломатлари клуби”нинг анжумани ўтказилди