Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Токиода бўлиб ўтган Ўзбекистон-Япония бизнес-форумида иштирок этди
Март 09, 2024. 13:02 • 37 сония
• 273
ТОШКЕНТ, 9 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Токиода бўлиб ўтган Ўзбекистон-Япония бизнес-форумида маъруза билан иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат давлат вазири Рёсуке Кодзуки жаноблари ҳамда Япония ташқи савдо ташкилоти раиси Ишигуро Норихико жаноблари билан биргаликда Токиода бўлиб ўтган Ўзбекистон-Япония бизнес-форуми иштирокчиларини қутлашдан мамнунмиз, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида". — Ишбилармон доиралар, давлат идоралари ва ҳудудларнинг 300 га яқин вакиллари кўплаб соҳаларда янада истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали иқтисодий алоқаларни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлди. Бундан ташқари, тадбир давомида бир қатор келишув ва меморандумлар имзоланди".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди