Logo

Сеул шаҳрида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазирларининг икки томонлама музокаралари бўлиб ўтди

Ноябрь 04, 2024. 19:28 • 51 сония

871
Сеул шаҳрида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазирларининг икки томонлама музокаралари бўлиб ўтди

ТОШКEНТ, 4 ноябрь. /«Дунё»/. Бугун Сеул шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Чо Тхе Ёль билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги мухбири.

"Бугун Сеул шаҳрида Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Чо Тхе Ёль жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Корея Республикаси Президентининг жорий йил Июнь ойида Тошкентда бўлиб ўтган мулоқоти юқори технологиялар, инновацион иқтисодиёт, «яшил» энергетика, ақлли қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда янада фаол ҳамкорликка йўл очганини қайд этдик. Мамлакатларимиз ўртасидаги барча келишувларни рўёбга чиқариш, айниқса, иқтисодий соҳада янги комплекс лойиҳаларни ишлаб чиқиш, шунингдек, минтақавий ва халқаро миқёсдаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратдик".


Эслатиб ўтамиз, Президент Юн Сок Ёль шу йилнинг 13-15 июнь кунлари  давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди. Ташриф давомида икки мамлакат етакчилари Алоҳида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги Қўшма баёнотни имзоладилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш