Logo

Биринчи Ўзбекистон-Словакия консуллик маслаҳатлашувларида виза тартибини соддалаштириш, меҳнат миграцияси, тегишли маълумотлар алмашинуви масалалари муҳокама қилинди

Октябрь 13, 2025. 21:53 • 44 сония

421
Биринчи Ўзбекистон-Словакия консуллик маслаҳатлашувларида виза тартибини соддалаштириш, меҳнат миграцияси, тегишли маълумотлар алмашинуви масалалари муҳокама қилинди

БРАТИСЛАВА, 13 октябрь. /"Дунё" АА/. Братислава шаҳрида Ўзбекистон ва Словакия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида биринчи консуллик маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида виза расмийлаштириш тартибларини соддалаштириш, меҳнат миграцияси ва консуллик маълумотларини алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Словакия томони миллий визаларни олиш тартибини соддалаштириш, хусусан, аризаларни кўриб чиқиш муддатини уч ойдан бир ойгача қисқартириш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, томонлар Словакия Миграция масалалари агентлигини "Вольво" заводида меҳнат қилиш учун Ўзбекистондан ишчи муҳожирларни жалб этиш истиқболлари ҳамда улар учун словакия тилини ўргатиш бўйича курслар ташкил этиш режалари ҳақида хабардор этишга келишиб олдилар.

Шунингдек, тегишли давлат идоралари меҳнат миграциясини тартибга солиш, миграция ва мобиллик, шунингдек, реадмиссия масалалари бўйича икки томонлама келишувлар устида иш олиб боришади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш