Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ноябрь 19, 2025. 19:16 • 2 дақ
• 281
ТОШКЕНТ, 19 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Швейцариянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Константин Оболенский билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотларига кўра, учрашувда сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий, инвестицион, молиявий-техник, маданий-гуманитар ҳамкорлик, халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва истиқболлари муҳокама қилинди. 2026 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режалари кўриб чиқилди.
Суҳбат жараёнида асосий урғу икки давлат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўртасидаги шу йил 16 октябрь куни Берн шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар доирасида келишилган амалий чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилди.
Учрашув якунида ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлислари, "Швейцария иқтисодиёти кунлари Ўзбекистонда" тадбирлари ҳамда делегацияларнинг ўзаро ташрифларини ўтказиш бўйича қатор келишувларга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси