Logo

Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилдилар

Март 07, 2026. 21:26 • 55 сония

116
Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилдилар

Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг норасмий йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар Яқин Шарқдаги вазият ҳамда унинг минтақавий оқибатлари юзасидан фикр алмашдилар.

Читайте также

Томонлар минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш манфаатлари йўлида мавжуд зиддиятларни мулоқот ва дипломатия орқали ҳал этиш муҳимлигини таъкидладилар.

Шунингдек, жорий йил январь ойида Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ҳамраислигида ўтказилган Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилишида эришилган келишувларни тўлиқ амалга оширишга қатъий тайёрлик билдирилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Shahzoda Kuchkarova

shahzoda@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш