Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Уганда пойтахтида Баҳрайн, Тунис, Саудия Арабистони, Ўмон ва Қувайт делегациялари раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ўтказди
Январ 21, 2024. 13:02 • 55 сония
• 156
ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/. Уганданинг пойтахти Кампала шаҳрида бўлиб ўтаётган Қўшилмаслик ҳаракатининг 19-саммити доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бошчилигидаги делегация Баҳрайн ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид Ал-Заёний, Тунис ташқи ишлар вазири Набил Аммор, Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири ўринбосари Валид бин Абдулкарим ал-Ҳарижий, Ўмон ташқи ишлар вазири ўринбосари Халифа бин Али Ал-Ҳарсий ва Қувайт Амирининг махсус вакили Тариқ Ал-Банаи билан алоҳида учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокараларда Ўзбекистон билан ушбу давлатлар ўртасидаги сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Турли даража ва шаклларда бўлажак қўшма тадбирлар ва ташрифлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, иқтисодий дипломатияни жадал илгари суриш, минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бошчилигидаги делегация Уганда пойтахтида Қўшилмаслик ҳаракатининг вазирлар йиғилишида иштирок этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди