Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва ЮНEСКО Котибияти вакиллари ташкилотнинг 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Бош конференциясига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдилар
Июнь 15, 2024. 16:23 • 2 дақ
• 399
ТОШКЕНТ, 15 июнь. /"Дунё" АА/. Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНEСКО) раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, 2025 йилда Самарқанд шаҳри ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессиясига мезбонлик қилиши тўғрисида хабардор қилинган эди. Шуни айтиш жоизки, ушбу йирик анжуман сўнгги қирқ йил ичида биринчи марта тузилманинг Париждаги бош-қароргоҳидан ташқарида бўлиб ўтади.
Мазкур тадбирга тайёргарлик кўриш мақсадида 2024 йил 14 июнь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва ЮНEСКО раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Музокараларда мамлакатимиз вазирлик ва идоралари, ЮНEСКО Котибиятининг тегишли бўлимлари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.
Учрашувда ЮНEСКО бош бошқарув органининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишига тайёргарликнинг бориши юзасидан фикр алмашилди. Музокаралар натижасида сессияни юқори савияда ўтказиш учун барча соҳаларда ҳамкорликда ишлаш ва яқин алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси