Қозоғистон Президенти Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Февраль 19, 2024. 20:31 • 30 сония
• 286
ТОШКЕНТ, 19 февраль. /"Дунё" АА/. Остона шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни бугун Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев қабул қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Остона шаҳрига ташрифимиз давомида Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинганимиз биз учун шарафдир, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломларини етказдик. Ташқи ишлар вазирликлари мамлакатларимиз ўртасида ўрнатилган стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришга биринчилардан бўлиб хизмат қилади".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
