Logo

Жанубий Корея Президенти Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Марказий Осиё мамлакатлари ТИВ раҳбарларини қабул қилди

Ноябрь 04, 2024. 19:03 • 44 сония

854
Жанубий Корея Президенти Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Марказий Осиё мамлакатлари ТИВ раҳбарларини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 4 ноябрь. /"Дунё"/. Амалий ташриф билан Сеулда бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Марказий Осиё мамлакатларидаги ҳамкасблари билан биргаликда Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль томонидан қабул қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ҳамкасбларимиз билан бирга Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинганимиздан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийлари номидан энг самимий тилакларимизни етказдик. Корея Республикаси Ўзбекистоннинг азалий ва алоҳида стратегик шеригидир. Раҳбарларимиз мисли кўрилмаган суръат билан ривожланиб бораётган кенг қамровли муносабатларимизда янги саҳифа очдилар".


Эслатиб ўтамиз, Президент Юн Сок Ёль шу йилнинг 13-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди. Ташриф давомида икки мамлакат етакчилари Алоҳида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги Қўшма баёнотни имзоладилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш