Тошкентда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди
Октябрь 05, 2024. 21:53 • 38 сония
• 364
ТОШКEНТ, 5 октябрь. /"Дунё" АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Ҳайдаров Япония Ташқи ишлар вазирлигининг Европа ишлари бўйича бюроси бош директори ўринбосари, Марказий Осиё бўйича махсус вакили Масаки Ишикава билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда томонлар кейинги йилларда ижобий суръатни намоён этаётган Ўзбекистон-Япония стратегик шериклиги кун тартибининг долзарб жиҳатларини кўриб чиқдилар.
Аввал эришилган келишувларни ҳар томонлама рўёбга чиқариш, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида маслаҳатлашувларни давом эттириш, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорликнинг белгиланган механизмларидан самарали фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.
Кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, туризм ва маданият соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш ҳамда турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди