Сейшел ороллари Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 151-давлат бўлди
Сентябрь 24, 2024. 18:04 • 33 сония
• 732
ТАШКЕНТ, 24 сентября. /ИА «Дунё»/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Сейшел ороллари ташқи ишлар ва туризм вазири Силвестр Радегонд билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

«Ўзбекистоннинг ҳамкорлари яна биттага кўпайди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Сейшел ороллари билан дипломатик алоқалар ўрнатдик. Сейшел ороллари ташқи ишлар ва туризм вазири Силвестр Радегонд жаноблари билан учрашувимиз чоғида биз тегишли Қўшма Коммюникени имзоладик. Истиқболли ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари, айниқса, халқ дипломатияси ва сайёҳлик алмашинувини ривожлантиришда кўплаб имкониятлар мавжудлигини таъкидладик».
Ҳинд океанидаги орол-мамлакат Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 151-давлатга айланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди