Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Ҳиндистоннинг стратегия ва хавфсизлик тадқиқотлари маркази маслаҳатчиси Афғонистондаги тинчлик жараёнига кўмаклашиш масалаларини муҳокама қилдилар
Сентябрь 09, 2024. 17:44 • 38 сония
• 188
ТОШКЕНТ, 9 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бугун Ҳиндистоннинг "NatStrat" стратегия ва хавфсизлик соҳасидаги тадқиқотлар бўйича мустақил нотижорат маркази маслаҳатчиси Шантану Мукержи билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида минтақавий хавфсизлик масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича мумкин бўлган биргаликдаги ҳаракатлар муҳокама қилинди.
Ҳиндистон томонига Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинч сиёсий жараёнга кўмаклашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлари, шунингдек, ушбу мамлакатда амалга оширилаётган транспорт-коммуникация лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.
Шантану Мукержи Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклашдаги фаол иштирокини алоҳида қайд этди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
ТИВда Тожикистоннинг юртимиздаги элчиси билан 2025 йил якунлари сарҳисоб қилинди
ТИВ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Ташқи ишлар вазирлигида “Ўзбекистон ёш дипломатлари клуби”нинг анжумани ўтказилди