ТИВда Литва ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди
Ноябрь 27, 2025. 18:39 • 59 сония
• 434
ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев кеча Литва ташқи ишлар вазири ўринбосари Тауримас Валис билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот жараёнида Ўзбекистон–Литва ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари ҳақида тўхталиб ўтилган. Шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ишбилармонлик ташрифларини ривожлантириш, меҳнат миграцияси ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари батафсил кўриб чиқилиб, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси