Logo

Ўзбекистон ва Кабо-Верде ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Сентябрь 24, 2024. 17:45 • 39 сония

684
Ўзбекистон ва Кабо-Верде ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

ТОШКЕНТ, 24 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Кабо-Верде ташқи ишлар, ҳамкорлик ва минтақавий интеграция вазири Руй Алберто де Фигейредо Соареш билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Кабо-Верде ташқи ишлар, ҳамкорлик ва минтақавий интеграция вазири доктор Руй Алберто де Фигейредо Соареш жаноблари билан биргаликда Ўзбекистон ва Кабо-Верде ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма Коммюникени имзоладик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Шубҳасиз, янги ҳамкорлик мамлакатларимиз халқлари учун янги имкониятлар очади".


Африкадан шимоли-ғарбда жойлашган Кабо-Верде орол-мамлакати Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 150-давлат бўлди.


Аввалроқ, 2024 йилнинг 2 май куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Жибути ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике ҳам имзоланган эди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш