Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Норвегия элчиси консуллик-ҳуқуқий масалалар ва миграция соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар

Апрель 15, 2026. 19:27 • 58 сония

165
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Норвегия элчиси консуллик-ҳуқуқий масалалар ва миграция соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 15 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бугун Норвегия элчиси Хелен Санд Андресен билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот давомида консуллик-ҳуқуқий масалалар, шунингдек миграция соҳасидаги ҳамкорлик, хусусан шартномавий-ҳуқуқий базани шакллантириш, қўшма ўқув марказларини ташкил этиш, кадрлар тайёрлашга норвегиялик мутахассисларни жалб этиш масалалари алоҳида кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этиб, мулоқотни янада ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирди.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш