Ўзбекистон ва Швейцария турли даражадаги ўзаро ташриф ва тадбирларни биргаликда ривожлантириш, ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтиришни келишиб олди
Ноябрь 16, 2024. 11:51 • 41 сония
• 294
ТОШКЕНТ, 16 ноябрь. /"Дунё" АА/. Шу йил 14 ноябрь куни онлайн форматда икки давлат Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли бошқармалари раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон-Швейцария сиёсий маслаҳатлашувларининг еттинчи давраси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон билан Швейцария ўртасидаги турли соҳалардаги кўп қиррали муносабатларнинг ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий, сармоявий, молиявий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар турли даражадаги ўзаро ташриф ва тадбирларни биргаликда ривожлантириш, икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш, шунингдек, сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини 2025 йилда Берн шаҳрида ўтказишга келишиб олдилар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 7 майда ўрнатилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди