Анқарада Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия вазирларининг иккинчи уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди
Январ 30, 2025. 05:51 • 43 сония
• 1056
ТОШКЕНТ, 30 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон делегацияси кеча Озарбайжон ва Туркия вазирлари билан биргаликда иккинчи уч томонлама учрашувда иштирок этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ташқи ишлар, савдо, иқтисодиёт ва транспортга масъул вазирлар билан биргаликда 2-уч томонлама учрашувни муваффақиятли ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов ўзининг tеlеgrаm-каналида. – Самарали дипломатия, динамик сармоявий ҳамкорлик, савдо ҳажмини ошириш ва алоқаларни кенгайтириш орқали уч қардош халқлар нафақат ўзлари, балки вакиллик қилаётган минтақалар учун ҳам фойда келтиради.
Муҳокамаларимиз кенг қамровли бўлиб, энг долзарб масалаларни ҳал этиш ва мамлакатларимиз учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш билан бирга турли тўсиқларни бартараф этиш бўйича аниқ қадамларни белгилаб берди. Учрашувимизнинг асосий натижаси халқларимизнинг барқарор ривожланиши учун дўстлигимиз ва ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлган Анқара декларациясининг имзоланиши бўлди".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди