Logo

Остона шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Февраль 19, 2024. 20:54 • 42 сония

380
Остона шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 19 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Қадрли ҳамкасбим, Қозоғистон бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Жаноби Олийлари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда жадал суръатларда ривожланиб бормоқда. Бизнинг кун тартибимиз бой ва кенг қамровли бўлиб, қардошлик алоқаларининг барча соҳаларини қамраб олди. Биз қўшнилардан-да яқинроқмиз, умумий жиҳатларимиз, тарихимиз ва келажагимиз муштарак. Икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари манфаати йўлида янада аниқ натижаларга эришиш учун ҳамкорлик қилади. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигидаги ҳамкасбларимизга самимий қабул учун ўз миннатдорлигимизни билдирамиз".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш