Logo

Боку шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди

Июль 02, 2025. 09:07 • 40 сония

504
Боку шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 1 июль. /"Дунё" АА/. Кеча Боку шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов ва Озарбайжон ташқи ишлар вазири ўринбосари Самир Шарифов раҳбарлик қилдилар.

Музокаралар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама кун тартибининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий мулоқотни олий ва юқори даражаларда янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.

Икки мамлакат ўртасидаги ташрифлар алмашинуви масалаларини биргаликда ишлаб чиқиш, шунингдек, ўзаро муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов томонидан қабул қилинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш