Куала-Лумпур шаҳрида биринчи Ўзбекистон-Малайзия бизнес-форуми бўлиб ўтди
Февраль 29, 2024. 11:54 • 53 сония
• 441
ТОШКЕНТ, 29 февраль. /"Дунё" АА/. Ташриф билан Малайзияда бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Куала-Лумпурда бўлиб ўтган икки томонлама муносабатлар тарихидаги биринчи Ўзбекистон-Малайзия бизнес-форумида маъруза қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Гўзал Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган биринчи Ўзбекистон-Малайзия бизнес-форуми иштирокчиларини қутлашдан хурсандмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Малайзиянинг етакчи компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари – Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирган дўстларимизни кўришдан мамнун бўлдик. Куала-Лумпур мэри Камарулзамон бин Мат Солиҳ жанобларидан қўллаб-қувватлагани учун миннатдормиз. Ишончимиз комилки, бугунги бизнес-форум ўзаро ҳамкорлигимизнинг асосий йўналишларини белгилаш имконини беради".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Токиода Япония Адлия вазири ўринбосари билан музокаралар ўтказди



