Logo

Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув ўтказилди

Ноябрь 19, 2025. 15:57 • 34 сония

140
Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув ўтказилди

ТОШКЕНТ, 19 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ёжеф Рожа билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда ўзбек-венгрия ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалар, 2026 йилга мўлжалланган режалар муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кенгайтирилган стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни амалий мазмун билан бойитишни қўллаб-қувватлаган.

Мулоқот жараёнида бир қатор қўшма тадбирларни ўтказиш, жумладан, ташқи сиёсат идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлислари, ишбилармонлар кенгаши, ҳудудлар ва университет ректорларининг форумларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш