Logo

Ўзбекистон ТИВда Кипр Республикаси бизнеси билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

Июль 17, 2024. 15:55 • 34 сония

131
Ўзбекистон ТИВда Кипр Республикаси бизнеси билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 17 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов кеча Кипр Республикаси Савдо-саноат палатаси президенти Ставрос Ставроу билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда иқтисодий дипломатияни фаол ривожлантириш, савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида шериклик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Шу нуқтайи назардан, мамлакатимиз бозорига киришга қизиқиш билдирган Кипр Республикасининг етакчи компаниялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга ўзаро тайёрлик билдирилди.

Томонлар, шунингдек, "яшил" энергетика, тўқимачилик, туризм инфратузилмасини модернизация қилиш каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш