Logo

Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди

Апрель 19, 2025. 15:44 • 30 сония

909
Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 19 апрель. /"Дунё" АА/. Москва шаҳрида кеча Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов ва Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин раҳбарлик қилдилар.


Музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама кун тартибнинг долзарб мавзулари муҳокама қилинди.


Шунингдек, МДҲ, ШҲТ, БМТ тузилмалари ва "Марказий Осиё – Россия" формати доирасида кўп томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш