Logo

Сеул шаҳрида "Марказий Осиё – Корея Республикаси" 17-ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди

Ноябрь 04, 2024. 20:07 • 44 сония

886
Сеул шаҳрида "Марказий Осиё – Корея Республикаси" 17-ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди

ТОШКEНТ, 4 ноябрь. /"Дунё"/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Сеул шаҳрида бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Корея Республикаси" 17-ҳамкорлик форумида иштирок этди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги мухбири.



"Ҳамкасбларимиз билан биргаликда "Марказий Осиё – Корея Республикаси" 17-ҳамкорлик форумини ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Чо Тхе Ёль жаноблари ва унинг жамоасига самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирамиз. Бугунги кунда Марказий Осиё дунёдаги энг тез ривожланаётган минтақалардан биридир. Биз умумий фаровонликка қаратилган масалаларда атрофлича фикр алмашдик. Экологик чақириқларга қарши курашиш, узлуксиз етказиб бериш занжирларини ишончли таъминлаш, муҳим қазилма материалларни қайта ишлаш, рақамлаштириш, туризм ва шу каби соҳаларларда янги ташаббус ва ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдик. Буларнинг барини амалга ошириш учун улкан салоҳият ва реал имкониятлар мавжуд".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш