Logo

Кубанинг янги элчиси Тошкентга ташриф буюрди

Февраль 24, 2024. 10:37 • 34 сония

422
Кубанинг янги элчиси Тошкентга ташриф буюрди

ТОШКЕНТ, 24 февраль. «Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Куба элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Боку шаҳрида) Карлос Валдес де ла Консепсённи қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Кубанинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Карлос Валдес де ла Консепсён жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Ўзаро муносабатларимизни қатор соҳаларда янада ривожлантириш, айниқса, товар ва хизматлар экспортини рағбатлантириш масалаларини муҳокама қилдик. Жаноб Элчига мамлакатимиздаги ўз фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз».

Карлос Валдес де ла Консепсён 2019 йилдан 2024 йилгача Кубанинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида аккредитациядан ўтган Альфредо Ньевес Портуондо ўрнини эгаллади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш