Logo

Тошкентда Ўзбекистон ва Филиппин ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди

Сентябрь 18, 2024. 19:40 • 45 сония

656
Тошкентда Ўзбекистон ва Филиппин ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /"Дунё" АА/. Тошкент шаҳрида кеча Ўзбекистон ва Филиппин ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг учинчи давраси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Ҳайдаров ва Филиппин ташқи ишлар вазири ўринбосари Мария Тереза П.Лазаро бошчилик қилди.

Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ҳамда истиқболларини, шунингдек, кўп томонлама шакллардаги ҳамкорликни батафсил кўриб чиқдилар.

Мавжуд салоҳиятдан, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм соҳаларида фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу соҳалардаги қонунчилик базасини кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдорлик билдирилди. Хусусан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мақсадида Филиппин томони Ўзбекистондан кимёвий ўғитлар ва кичик қишлоқ хўжалиги техникаларини олиб киришга қизиқиш билдирди.

Томонлар, шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Дунё АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш