Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари ва Чехия элчиси икки томонлама кун тартибининг долзарб жиҳатларини муҳокама қилдилар
Январ 09, 2024. 09:09 • 35 сония
• 193
ТОШКЕНТ, 9 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов кеча Чехия элчиси Любомир Фреборт билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон-Чехия кун тартибининг долзарб жиҳатлари, шунингдек, яқин келажакда ўтказилиши режалаштирилган икки томонлама тадбирларга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Машинасозликдан муқобил энергетикагача бўлган қатор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аввал эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этишга алоҳида урғу берган ҳолда иқтисодий дипломатияни фаол илгари суриш имкониятлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар ва туристик алмашинувини ошириш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
«Дунё» АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди