Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари ва ЕХҲТнинг оммавий ахборот воситалари эркинлиги бўйича вакили ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш таклифларини муҳокама қилдилар

Ноябрь 17, 2023. 18:21 • 40 сония

150
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари ва ЕХҲТнинг оммавий ахборот воситалари эркинлиги бўйича вакили ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш таклифларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 17 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) оммавий ахборот воситалари эркинлиги бўйича вакили Тереза Рибейро билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ЕХҲТ ҳузуридаги барча институтлар, хусусан, Ташкилотнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили офиси билан ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилгани қайд этилди. Шу нуқтаи назардан, томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича таклифларни муҳокама қилдилар.


Турли йўналишларда, жумладан, Ўзбекистонда журналистларнинг касбий маҳоратини ошириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга икки томон ҳам тайёр экани тасдиқланди.

Музокаралар давомида ЕХҲТ ва унинг институтлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш