Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мўғулистон кузатувчилар делегацияси билан учрашди
Октябрь 30, 2024. 18:25 • 32 сония
• 98
ТОШКEНТ, 30 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Ҳайдаров 28 октябрь куни "Мўғулистон-Ўзбекистон" парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари Сухбаатар Эрденебат бошчилигидаги мўғулистонлик кузатувчилар билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, хорижлик кузатувчилар Ўзбекистонда, айниқса, делегация ҳозир бўлган Бухорода сайловга юқори даражада тайёргарлик кўрилгани ва халқаро демократик стандартларга мослигини таъкидлади.
Икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантиришнинг янги истиқболли йўналишларини ҳам муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида чорвачилик ва АКТ соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини Мўғулистонга экспорт қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди