Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Индонезия элчиси билан учрашди

Январ 09, 2024. 11:56 • 28 сония

168
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Индонезия элчиси билан учрашди

ТОШКЕНТ, 9 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Бобур Усманов кеча Индонезия элчиси Сунарио Картадината билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон–Индонезия кўп қиррали муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Бўлажак турли даражадаги қўшма тадбирлар, хусусан, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.

Туризм соҳасида, хусусан, зиёрат туризми йўналишида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

«Дунё» АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш