Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Италия элчиси билан учрашди

Январ 04, 2024. 09:56 • 35 сония

187
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Италия элчиси билан учрашди

ТОШКЕНТ, 4 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов кеча Италия элчиси Агостино Пинна билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини ўзаро манфаатли йўналишларда янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди. Олий даражадаги музокаралар доирасида эришилган барча келишувларни амалга оширилиш жараёнига алоҳида эътибор қаратилди.

Иқтисодий дипломатияни фаол илгари суриш, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, кўп томонлама тузилмалар доирасидаги муносабатларни фаоллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Томонлар турли даража ва шакллардаги қўшма тадбирларни ташкил этиш бўйича таклифларни ҳам кўриб чиқдилар.

«Дунё» АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш