Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Швеция миграция вазири икки томонлама ҳамкорлик бўйича самарали музокаралар ўтказдилар
Июнь 26, 2025. 18:14 • 56 сония
• 706
ТОШКЕНТ, 26 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олимжон Абдуллаев Швеция миграция вазири Йохан Форсселл билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, вазир Йохан Форсселл Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади ва икки томонлама муносабатлардаги ижобий динамика қайд этди.
Учрашув давомида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик, мобиликлик ва реадмиссияга оид ҳукуматлараро битим тузиш, визани соддалаштириш тартиблари ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш масалалари хусусида атрофлича фикр алмашилди.
Томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси